Техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда айрим техникумларга бир йилда икки марта қабул ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Президент йиғилишда Сирдарёнинг Ширин шаҳри энергетика коллежидаги тажрибага тўхталган. Коллежда Саудия Арабистонининг “ACWA power” компанияси буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Компания 2,8 млн долларга замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

Ҳозирги кунда компания буюртмаси асосида 140 нафар ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган.

Вилоят ҳокимларига Олий таълим вазирлиги ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда шу тажриба асосида ҳар бир туман, шаҳар кесимида:

•    йирик иш берувчилар ва хорижий корхоналар билан музокара олиб бориб, техникумларни йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктириш;

•    ҳар бир вилоятда камида 2 тадан техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш топширилди.

Шу билан бирга айрим техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этиш амалиётини бошлаш вазифаси қўйилди.

Бандлик вазирлигига ўтаётган 70 та муассаса негизида мономарказлар, шундан 25 тасини жорий йил якунига қадар ишга тушириш шартлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ техникум

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг