ТДЮУ Янги Тошкентга кўчирилади

Жамият

image

Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади. Бу ҳақда 2025 йил 26 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

Қайд этилишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.

Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮУнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар).

Тошкент давлат юридик университетининг амалдаги бинолари инвестор(лар)га сотилмайди.

Президент фармонига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университетининг амалдаги бинолари ўрнида университет ҳузуридаги Ўзбекистон ҳуқуқи тарихий музейи, Ўзбекистон низоларни ҳал этиш маркази, Рақамли ҳуқуқ маркази, Рақамли суд экспертиза маркази жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юридик университетда факультет деканларини сайлаш тизими жорий этилиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТДЮУ Янги Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг