TBC капитал бозорлари куни-2022

Бизнес

image

TBC Bank Group PLC 2022 йил 4 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида TBC капитал бозорлари куни-2022 тадбири ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

Капитал бозорлари куни TBC Bank томонидан ҳар йили ёки икки йилда бир марта ўтказилади ва инвестор ҳамда таҳлилчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Тадбир давомида юқори раҳбариятнинг тақдимотлари, шунингдек, компаниянинг стратегик устувор йўналишлари, молиявий ва операцион кўрсаткичлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилади. Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон бозорининг TBC Bank стратегиясидаги муҳим ўрнини намоён қилиш.

Капитал бозорлари кунида TBC Bank раҳбарияти қуйидаги мавзулар бўйича долзарб маълумотлар билан бўлишади: банк фаолиятининг натижалари ва стратегик устувор йўналишлари, Грузия ва Ўзбекистоннинг молиявий ҳамда макроекономик шарҳи, компаниянинг технологик ва рақамли нуқтаси, рақамли экотизим, халқаро бозорларга чиқиш, Ўзбекистондаги операцион фаолият ва ҳ.к. Тадбирнинг махсус спикери – Грузия миллий банки президенти – ўз мамлакатининг банк сектори таҳлилини тақдим этади.

TBC Bank Group PLC 2019 йил Payme етакчи тўлов сервиси акцияларининг назорат пакетини харид қилган ва Space инновацион финтех-платформаси асосида чакана хизматлар кўрсатувчи илк рақамли банкни ишга туширган ҳолда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган. Уч йил давомида TBC UZ иловасини 3 млндан ортиқ киши юклаб олди ва 2 млндан кўпроқ чакана фойдаланувчилар унда рўйхатдан ўтди.

Тадбир TBC Bank’нинг www.tbcbankgroup.com веб-сайтида онлайн намойиш этилади. Тақдимотлар билан Investor Relations веб-сайтининг “Result Center” бўлимида танишиш мумкин бўлади.

TBC Bank Group PLC ("TBC PLC") ҳақида

TBC Bank Group PLC ("TBC PLC") Англия ва Уэльсда рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамият ҳисобланади. TBC PLC эса TBC Bank АЖнинг ("TBC Bank") шуъба корхонаси ва асосан Грузиянинг молия ва у билан чамбарчас боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар гуруҳи саналади. TBC PLC, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Компания Лондон фонд биржасида “TBCG” индекси остида қимматга эга ва “FTsE 250” индексидан жой олган. Шунингдек, у “FTsE4Good” индекслари серияси ва “MSCI United Kingdom Small Cap” индекси аъзоси.

Грузия миллий банки томонидан чоп этилган маълумотларга кўра, 2022-йилнинг 30 июни ҳолати бўйича, TBC Bank ўзининг шўъба компаниялари билан бирга  39,1% мижозлар кредити ва 40,7% мижозлар депозити билан Грузияда етакчи универсал гуруҳ ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made