Тайвандаги ярмаркада юз берган портлашда 28 киши жабрланди
Олам
−
16 Июль 2023 5292 1 дақиқа
Тайвань жанубидаги Чзяи шаҳрида жойлашган ибодатхоналар ярмаркасида тунда кучли портлаш юз берди. Оқибатда 28 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий “Цзыю шибао” газетаси хабар берди.
Газетага кўра, жароҳатланганлар орасида уч нафар бола борлигини қайд этилган. Уларнинг энг кичиги икки ёшда. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Ярмаркада жами 20 минг киши қатнашган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашлар саҳна яқинидаги ахлат қутиларидан эшитилган.
Шаҳар ўт ўчириш бўлими бу газ портлаши эканини маълум қилган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль