“Tashkent City”да қулай ҳаёт ва бизнес учун 110 000 м² мажмуа
Бизнес
−
17 Май 2019
5440Dream City Development компаниясининг замонавий “Boulevard” турар-жой мажмуаси “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази – Ўзбекистондаги энг улкан қурилиш лойиҳасининг ҳудудида жойлашган.
Тошкентнинг қоқ марказидаги 11 гектарлик улкан ҳудудда бунёд этилаётган “Boulevard” бутунлай мустақил ва автоном ҳудуддир. У ҳақиқий “шаҳар ичидаги шаҳарча” бўлиб, унда Европа стандартларига мос қулай ҳаёт, шарқона бағрикенглик ва файз мужассам. Демак, бу ердаги ҳаёт услуби дунёнинг машҳур пойтахтларидан қолишмайди.
Хушманзара хиёбонлар, нафис архитектура ва Барселона шаҳри кварталларига ўхшаш бинолар Европа пойтахтининг ўзига хос шинамлигини яратади. Унинг асоси бўлиб эса, уникал муҳит ва бинолар инфратузилмаси хизмат қилади. Бу ердаги инфратузилма кўчмас мулкнинг бўлажак эгалари учун максимал даражада қулай ва шинам бўлиши мақсадида, пухта ўйлаб, ишланган.
3000 дан ортиқ ўринга эга улкан ер устидаги ва ерости автотураргоҳи ҳар қайси автоулов эгасини шахсий, қўриқланувчи жой билан таъминлайди.
Томларида террасалари бўлган, энг юқори даражали апартаментлар, яшил ҳудуд, болалар ўйингоҳлари ва «икки қадам наридаги» улкан шопинг-авеню қулайлик, шинамлик, функционаллик ва сифат ҳақидаги одатий тасаввурларингизни ўзгартириб юбориши аниқ.
Ҳашаматли бульварда сайр қилиш, оилангиз билан, очиқ ҳаводаги обод ва шинам жойларда вақт ўтказиш, бир пиёла чой ёки қаҳва устида янгиликларни муҳокама қилиш, бутикдан янги костюмни сотиб олиб, шу кийимнинг ўзида, ўзингиз яшайдиган уйнинг ёнидаги ресторанга учрашувга бориш… Бу ерда кунларингиз ёқимли ва хотиржам ўтади.
Шопинг-авеню кўчалари ва майдонлари “Boulevard”нинг асосий жамоат жойларидир. Бу ерда бутун “Tashkent City” аҳолиси ва меҳмонлари, яъни қизиқишлари ва ҳаёт тарзи турлича бўлган инсонлар вақтларини мароқли ўтказишлари мумкин.
Улкан миқёсдаги, “Boulevard” шопинг-авнеюси қурилиши – Ўзбекистон тижорий мулки бозори ривожланишининг янги босқичи. Бу каби тижорий кўчмас мулк борасидаги дунёнинг энг илғор тажрибаси мажмуа ҳудудининг 21500 квадрат метрида татбиқ этилган. Майдони турлича бўлган, астойдил лойиҳалаштирилган 155 бино ўз ичига қуйидагиларни олади: муҳташам бренд кийим бутиклари, шинам кафе ва ресторанлар, кенг шоу-румлар, банклар, супермаркетлар ва бошқа, шу кабилар.
“Boulevard” тижорий ҳудуди пойтахтнинг шиддат билан ривожланаётган, нуфузли туманида бунёд этилди ва сотувга қўйилди. Бу ер минглаб аҳолини, шунингдек, бутун “Tashkent City”дан келувчи, миллионлаб туристларни ўзига жалб қилувчи жойга айланиши кутилмоқда. Тенги йўқ, “Boulevard” шопинг-авенюси шаҳарнинг қоқ марказида муваффақиятли бизнес юритишингиз учун, сизга чексиз имкониятлар беради.
“Boulevard” лойиҳасида, қурилишнинг классик ва Европа услублари, шунингдек нозик ва латофатли шарқона услуб бирлашган. Турар-жой биноларининг лойиҳасини яратишда, Испания ва Италиянинг гавжум кварталларидан илҳомланганмиз. У ерда ҳар бир турар-жой блокининг деярли ёпиқ, ички ҳовлиси бор.
Мажмуа резидентлари фойдаланиши учун, ҳар бир ҳовлида замонавий ва хавфсиз болалар ўйингоҳи, кенг ва кўкаламзорлаштирилган майдонлар, махсус жиҳозланган дам олиш ҳудуди мавжуд. Мажмуа инфратузилмаси пухта ўйлангани ва катта ерости автотураргоҳ мавжудлиги сабабли, ички ҳовлилар машиналар билан банд бўлмайди.
Турар-жой блокларига кириш жойлари кечаси-ю кундузи қўриқланади. Шу сабабли, бегоналар безовта қилиши сизни ташвишлантирмайди. Демак, ҳудуднинг ишончли ҳимояси таъминланади.
Шинам очиқ балконлари ва гўзал террасалари бўлган апартаментлар муҳташам “Tashkent City”паркидан икки қадам нарида жойлашгани, шак-шубҳасиз, афзалликдир. Бу парк улкан жамоат жойи бўлиб, унинг 18 гектар майдонида уникал ландшафт яратилган. Бу ер минглаб ва миллионлаб инсонларни ўзига тортувчи жой бўлиб, ўз ҳудудида дам олиш ва вақтичоғлик учун кенг турдаги хизматларни таклиф этади. Буларга Ўзбекистондаги биринчи “Fly-театр”, планетарий, фестиваллар майдони ва бошқалар киради.
“Boulevard”да яшаш – севимли пойтахтимизнинг юрагида яшаш демакдир. Унинг дабдабасидан илҳомланиб, ҳашаматли манзараларидан баҳра олиб яшаш ва ҳар куни Тошкентнинг энг муҳим воқеа-ходисалари марказида уйғониш демакдир.
Ягона маълумот маркази: (+998) 71 202-22-22
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, «Tashkent City» ХИМ.
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан А.Навоий проспектига қайрилиш жойи.
Сотув офисининг иш жадвали: 9:00 дан 19:00 гача, дам олиш кунларисиз.
Сайт: dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси