Тарихда илк бор роботлар ўртасида MMA жанги ўтказилди (видео)

Спорт

image

Кеча, 16 июль куни Хитойда аралаш яккакураш (MMA) қоидалари бўйича дунёдаги илк роботлар жанги бўлиб ўтди. Бу ҳақда MMA Mania хабар берди.

Қайд этилишича, бу беллашув Хитойнинг EngineAI компанияси томонидан ташкил этилган Ultimate Robot Knock-out Legend (URKL) робототехника мусобақаси доирасида ўтказилган. Жанг Шэньчжэнь шаҳридаги Наньшань маданият ва спорт марказида бўлиб ўтган ҳамда унда машҳур кино юлдузи Донни Йен махсус меҳмон сифатида қатнашган.

Мусобақанинг саралаш босқичида дунёнинг 10 та давлатидан 200 дан ортиқ жамоа иштирок этган бўлиб, онлайн саралаш якунларига кўра финалга 32 та жамоа йўлланма олган.

Барча иштирокчилар асосий жангчи сифатида EngineAI’нинг T800 роботидан фойдаланган. Жамоалар роботларга рақобатда устунлик бериш мақсадида махсус зирҳлар, конструктив ечимлар ва муҳандислик такомиллаштиришларини ишлаб чиққан.

Иштирокчилар орасида Калифорния университети (Беркли), Стэнфорд университети, Цинхуа университети, Чжэцзян университети ва Гонконг университети жамоалари ҳам бўлган. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 10 миллион юань (тахминан 1,48 миллион доллар)ни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг