Тарих сири. Гиммлерни қўлга олиш воқеаси ошкор этилди
Бу қизиқ
−
23 Май 2020
21977Буюк Британияда СС рейхсфюрери ва Холокост ташкилотчиси Гейнрих Гиммлернинг қочишга уринганда ишлатишни режалаштирган сохта ҳужжатлари ошкор қилинди. Ушбу ҳужжатлар орқали Адольф Гитлернинг энг яқин шерикларидан бирини ҳибсга олиш тафсилотлари билан яқиндан танишиш мумкин, деб ёзмоқда BBC.
Нашрнинг ёзишича, 1945 йилнинг 22 май куни Гиммлер ва унинг икки ўртоғи ҳибсга олинганида, у Генрих Хизингер сифатида рўйхатга олинган паспортини тақдим этади. Сохта ҳужжатда унинг ҳарбий лавозими ва туғилган йили бошқа кўрсатилган эди. Бироқ Британия ҳарбий разведкалари ҳужжатда худди шу муҳрни ССда ишлатилган майда деталларини аниқлашга муваффақ бўлишди ва рейхсфюрер қўлга олинди.
Гиммлернинг сохта паспорти ҳозирда Англиянинг Бедфордшир туманининг Шеффорд шаҳридаги Ҳарбий разведка музейида сақланмоқда. Уни ҳибсга олиш пайтида фашистлар кийган брекет рейхсфюрернинг ўлимидан олдин уни сўроқ қилган подполковник Синди Ноакснинг жиянига берилган.
Маълумки, Гейнрих Гиммлер 1945 йил 23 майда Буюк Британияда сўроқ пайтида ўз жонига қасд қилган. Аниқлик киритилишича, у калий сиянидли ампулани ютиб юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь