Таремининг Эронга қайтиши ҳақида маълумот берилди

Спорт

image

“Олимпиакос” ҳужумчиси Меҳди Таремининг Европани тарк этиб, Эрон армиясига қўшилиш учун ватанга қайтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда футболчининг агенти Федерико Пасторелло расмий раддия билан чиқди.

“Охирги бир неча соат ичида Меҳди Таремига тегишли экани айтилган, аммо ҳақиқий вазиятни акс эттирмайдиган баёнотлар тарқалмоқда. Футболчи Афинадаги фаолиятига ва профессионал вазифаларига тўлиқ эътибор қаратган ҳолда ишламоқда”, дейди Пасторелло.

Айрим манбаларда ҳужумчи ҳаво ҳужумларидан кейин ўз мамлакатига ёрдам бериш ва Эронда демократияни қўллаб-қувватлаш мақсадида шартномасини бекор қилишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Агентнинг таъкидлашича,  мураккаб вазиятда нотўғри талқин қилинган иқтибослар асоссиз.

Меҳди Тареми 2025 йил июль ойида “Олимпиакос” сафига қўшилган. Жорий мавсумда у 31 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Меҳди Тареми “Олимпиакос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг