Танзила Норбоева тарихий воқеликни гапирди
Жамият
−
23 Август 2019
6831Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бугун, 23 август куни ўз ишини бошлаган Сенатнинг йигирма биринчи ялпи йиғилишида йиллар давомида гўёки эришиб бўлмасдек туюлган хорижий валютанинг эркин конвертацияси амалда тўлиқ жорий этилгани иқтисодий тараққиётга кенг йўл очгани ҳақида тўхталар экан, мамлакатда аксарият ижобий кўрсаткичлар кўпроқ аграр соҳадаги ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлиб келганини айтди.
Норбоева Ўзбекистонда шу йилнинг биринчи ярмида саноат ўсиши қарйиб 7 фоизни ташкил этгани ҳамда нефть-газ, кимё ва энергетика соҳаларида 2019 йилда қарийб 4,5 миллиард АҚШ долларига тенг 60 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш режалаштирилганини том маънодаги тарихий воқелик деди.
Сенат раисига кўра, мамлакат тарихида илк бор инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошган ва шу тариқа 86 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилгани сармоядорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва интилиши кескин кучайганидан далолатдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь