Таниқли туркиялик футболчи вафот этди
Спорт
−
20 Март
6038Туркия терма жамоаси ва бир қатор турк жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Эрсен Мартин 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Трабзонспор” клуби матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Мартин аорта артерияси ёрилиб кетганидан кейин фалаж бўлиб қолган. Туркия терма жамоасининг собиқ футболчиси узоқ муддатли даволаниш жараёнини бошдан ўтказди.
Мартин Туркия терма жамоаси таркибида 2004 йилнинг август ойида дебют қилган ва миллий жамоа либосида 3 та ўйинда майдонга тушган.
Ҳужумчи фаолияти давомида “Денизлиспор”, “Трабзонспор”, “Қосимпошшо” ва бошқа клубларда тўп сурган. Фаолиятидаги энг кўп ўйинларни “Денизлиспор” таркибида ўтказган. “Денизлиспор”да у барча турнирларда 103 та учрашувда қатнашиб, 36 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Мартин 2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди.
LiveБарчаси