Талабаларга контрактни стипендияли ва стипендиясиз тўлаш имкони яратилди
Жамият
−
05 Сентябрь 2019
11550Аввалроқ, 2019-2020 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.
Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.
Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.
Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:
Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)
Маълумот учун, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб - 634 880 сўм этиб белгиланган.
LiveБарчаси