“Тахтақорача”да автомобиллар ҳаракати тикланди
Жамият
−
14 Декабрь 2021 5073 1 дақиқа
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зурурий тадбирлар натижасида соат 08:20 да “Тахтақорача” довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди.
Аввалроқ “Тахтақорача” довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь