Таиланд эмланган чет элликлар учун карантин муддатини икки бараварга қисқартиради
Олам
−
08 Март 2021
1812Таиланд Ҳукумати апрель ойининг бошидан коронавирусга қарши эмланган мамлакатга келган чет элликлар учун мажбурий карантин муддатини икки баравар қисқартиради. Улар ҳозирги 14 кун ўрнига 7 кунга изоляцияда бўлади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Анутин Чарнвиранкул маълум қилди.
Қайд этилишича, енгиллик сафар олдидан уч ойдан кечиктирмай эмланган чет элликларга амал қилади. Улар COVID-19 учун салбий тест натижасини кўрсатиши керак.
Шу билан бирга, расмийлар коронавирусга қарши эмлаш жараёнини якунлаган Таиланд фуқароларига чет элга чиқишга имкон берадиган ҳужжатларни тақдим этишга қарор қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, эмланганларнинг қиролликка киришни ҳам осонлаштиради: октябрдан бошлаб улар учун карантин бутунлай бекор қилиниши мумкин.
Ўтган ҳафта Таиланд Туризм вазирлиги мамлакатдаги курортларга, Пхукет, Краби, Сурат Тани, Чонбури ва Чианг Май каби минтақаларга келган саёҳатчилар учун карантин чекловларини юмшатишни режалаштираётганини эълон қилди. Вазирлик сайёҳларни 14 кунлик карантин учун меҳмонхоналарга жўнатишни режалаштираётганлигини, аммо агар уч кундан кейин чет элликлар коронавируснинг салбий синовидан ўтсалар, улар ўз хоналаридан чиқиб кетиши мумкинлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь