Сувдан“счётчик”сиз фойдаланаётганлар учун тўловларни ҳисоблашнинг янги меъёри ўрнатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда бугун, 1 февралдан сув ҳисоблагичи бўлмаган уйлардаги ичимлик сувини ҳисоблашнинг янгича меъёрлари киритилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 1 февралдан бошлаб, кўп квартирали ва ҳовли уйларда кунига 350 литр бўлган ягона меъёр қўлланилади, автомашина ва уй ҳайвонлари учун мавжуд бўлган бошқа меъёрлар чиқариб ташланади. Сув сепиш учун меъёр 15 литргача камайтирилади.

Янги истеъмол меъёрлари жорий этилаётганлиги тарифлар ошганлигини англатмайди. Аксинча, янги меъёрлар сув истеъмоли учун ҳаражатларни қисқартириб, истеъмолчилар учун ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини оширади. 

Масалан, соддалаштирилган меъёрлар ва 2021 йилнинг 24 январидан Тошкент шаҳрида амал қилаётган тарифлар бўйича бир ойда: 

•  кўп квартирали уйларда киши бошига – 17 033 сўм(илгари 16 060 сўм бўлган); 

•  ҳовли уйларда киши бошига – 12 242 сўм(илгари 13 607 сўм бўлган); 

•  сув сепиш майдонининг 10 квадрат метри учун – 3 190 сўм(илгари 7 680 сўм бўлган) тўғри келмоқда. 

Соддалаштирилган меъёрлар ва 2021 йилнинг 24 январидан Тошкент вилоятида амал қилаётган тарифлар бўйича бир ойда: 

•  кўча колонкасидан фойдаланувчилар учун киши бошига – 2 243 сўм (илгари 8 973 сўм бўлган); 

•  кўп квартирали уйларда киши бошига – 29 276 сўм (илгари 33 458 сўм бўлган); 

•  канализация тизимига уланган ҳовли уйларда киши бошига – 23 687 сўм (илгари 36 094 сўм бўлган); 

•  канализация тизимига уланмаган ҳовли уйларда киши бошига – 15 703 сўм (илгари 17 946 сўм бўлган); 

•  сув сепиш майдонининг 10 квадрат метри учун – 6 730 сўм (илгари 13 511 сўм бўлган) тўғри келмоқда.

Эски меъёрлар бўйича автомашина учун 4 200 сўм, уй ҳайвонлари учун 168 сўмдан 1 365 сўмгача тўлов амалга ошириш керак бўлган, янги меъёрлар бўйича эса улар учун тўловлар кўзда тутилмаган. 

Истеъмолчиларга сувдан фойдаланишда ҳисоблагичлар афзаллигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бунда ҳаражатлар камида 2 баробарга камайиб, сув ҳисоблагич ҳаражатлари 6-12 ойда қопланади.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 февралигача Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда киши бошига кунига 330 литр, ҳовли уйларда эса киши бошига кунига 389 литр бўлган сув истеъмоли меъёрлари қўлланилган, шунингдек, автомашина учун 100 литр, уй ҳайвонлари учун 8 литрдан 65 литргача, суғориш мавсумида сув сепиш ва суғориш майдонининг(тротуарлар ва боғлар) ҳар 1 квадрат метр учун кунлик 36 литр бўлган меъёрлар мавжуд эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг