Сурхондарёликларга ХДПнинг сайловолди дастури ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
24 Октябрь
1757ХДП етакчилари Сурхондарёда мингга яқин аҳоли вакиллари билан тадбир ўктазди. Унда аҳолига сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот берилган.
Сайловолди дастурида 15 қадамни ўз ичига олган 150 дан ортиқ янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, партия ҳар бир шахснинг Конституция билан кафолатланган ижтимоий ҳуқуқларини самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ижтимоий кодексни қабул қилишга эришмоқчи.
Бу ҳужжат ижтимоий соҳадаги қонунчиликни ягона тизимга келтиришга хизмат қилади ҳамда ижтимоий ёрдам ва нафақаларнинг янада адолатли тақсимланишига, жамиятда барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлади.
LiveБарчаси