Сурхондарёлик ўқувчи 2,4 млн долларлик грант ютди 

Жамият

image

Сурхондарёлик ўқувчи Беҳрузбек Эшдавлатов ўзига хос рекорд ўрнатиб, 2,4 млн долларлик грант соҳибига айланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Беҳрузбек Эшдавлатов Термиз шаҳридаги Президент мактабининг 11-синфида ўқийди.  У АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Швейцариянинг 33 та нуфузли олийгоҳидан талаба бўлиш таклифи ва умумий миқдорда 2 млн 360 минг 200 долларлик гранд сертификатларини қабул қилиб олган. 

Эътиборли жиҳати шуки, қабул хатлари ва грант сертификатлари келишда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг