Сурхондарёда Lacetti ЙПХ ходимини капот устида судраб кетди (видео)
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 2021
13941Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими автомобиль капоти устида судраб кетилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган. Сурхон соҳили маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, тўхташ қоидасини бузганини айтган.
Шундан сўнг, ЙПХ ходими ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим қилишини сўраган. Бироқ, ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига ҳайдаган. Ходим эса машинанинг капот қисмида осилиб қолган. Шу зайлда Lacetti тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг, ходим ерга қулаб тушган.
Хабарга кўра, ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси