Сурхондарёда чақалоғини 80 миллион сўмга пуллаётган она қўлга олинди

3-саҳифа

image

Сурхондарёлик аёл 4 ой-у 28 кунлик қизини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, вилоятнинг Жарқўрғон тумани “Янгиобод” маҳаласида яшовчи уй бекаси 4 ой-у 28 кунлик қизини Термиз шаҳрида яшовчи 43 ёшдаги уй бекасига 80 миллион сўмга сотишга уринган.  

У Термиз шаҳридаги “INDENIM” савдо маркази ёнида Matiz русумли автомашина ичида 7 минг 500 доллар ва 5 миллион сўм пулларни олаётган вақтида ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Айни пайтда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, хоразмлик 22 ёшли аёл ўзининг 4 ойлик қиз фарзандини 120 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг