Сурхондарёда автомобиль портлади. 9 ёшли бола ҳалок бўлди
Жамият
−
25 Август 2020
13529Сурхондарёда 39 ёшли фуқаро автомашинасида газ баллонларни олиб кетаётган вақтида портлаш содир бўлган. Ҳодисада 9 ёшли бола вафот этган Бу ҳақда ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мудҳиш воқеа жорий йилнинг 12 август куни соат 19:05 ларда, Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида содир бўлган.
Туманининг “Инкабод” маҳалласида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи У.Х. Ваз-2107 русумли автомобилга 6 дона пропан газ тўлдирилган баллонларни ортиб, “Денов-Бойсун” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган бўлган.
Фуқаро автомашина салонида сигаретни туташиш мақсадида олов ёққан вақтида чақнаш содир бўлган ва ёнғин юзага келган. Натижада, ҳайдовчи автомашинани тўхтатиб, салон олд ўриндиғида ўтирган ўғли 2011 йилда туғилган Д.И.ни куйиш тан жароҳатлари билан салон ичидан олиб чиққан.
Транспорт воситаси ёнғин оқибатида тўлиқ зарарланган. 9 ёшли Д.И. 30-35 фоиз куйиш тан жароҳатлари билан туман шошилинч тез тиббий бўлимига ётқизилган. Тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай, жорий йилнинг 14 август куни вояга етмаган Д.И. вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти, Бойсун туман ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси