Сурхондарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 1 нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 январь куни соат 23:20 да Сариосиё тумани “Шабнам” маҳалласидан ўтган йўлда Nexia машинаси Spark билан тўқнашиб кетган. Spark автомашинаси қаттиқ зарб келиб урилгани сабабли қарама-қарши томондан келаётган Gentra автомобилига бориб урилган. 

Nexia автомашинаси ҳайдовчиси эса бошқарувни йўқотиб, ариққа тушиб кетган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia автомашинасининг ҳайдовчиси вафот этган.

Ҳодисага ҳайдовчининг тезликни оширгани, оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Шунингдек, йўл сунъий ёритиш чироқлари билан жиҳозланмагани аниқланган.

Аввалроқ, Сурхондарёда “Жигули” ва “Камаз” тўқнашиши оқибатида аёл ва унинг фарзанди вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг