Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши йўловчининг умрига зомин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2021
8889Кеча, 2 сентябрь куни Сурхондарёда Matiz ва Nexia русумли автомобиль тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида Nexia автомобилининг йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди ва ўша ерда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 4:30 да Олтинсой туманида юз берган. ЙТҲга Matiz русумли автомобиль ҳайдовчисининг чарчоқ оқибатида рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган.
Хабарга кўра, бир умрнинг бошини еган мудҳиш воқеада ухлаб қолган ҳайдовчининг ўзи ҳам жароҳатланган ва Денов туманидаги тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь