Ҳиндистон коронавирусга қарши дори экспортини тиклади
Олам
−
07 Апрель 2020
17432Ҳиндистон ҳукумати коронавирус пандемияси фонида COVID-19 ни даволашда ёрдам берувчи гидроксихлорохин ва парацетамол дори воситаларини экспорт қилишга ўрнатилган чекловни бекор қилди.
“Пандемиянинг инсонийлик жиҳатларини ҳисобга олиб, Ҳиндистон қўшни давлатларга маълум миқдорда парацетамол ва гидроксихлорохин учун лицензия беришга қарор қилди. Биз шунингдек, пандемиядан жиддий зарар кўрган баъзи давлатларга муҳим дориларни етказиб берамиз”, деган Ҳиндистон ТИВ вакили Анураг Шривастава.
Маълумот ўрнида, Ҳиндистон январь ойи охирида коронавирус тарқалиши сабабли барча турдаги шахсий ҳимоя воситалари экспортини тақиқлаб қўйганди. Кейинроқ коронавирус билан курашда яхши самара берган малярияга қарши препарат гидроксихлорохин экспорти ҳам тақиқланганди.
“Ҳар қайси ҳукумат каби бизнинг вазифамиз халқимизни етарли тиббий воситалар билан таъминлаш. Бунинг учун қатор фармацевтика воситалари экспортига чеклов қўйишга тўғри келди. Воқеалар ривожининг қай йўсинда давом этиши бўйича қатор сценарийлар кўриб чиқилди ва ҳар қайси ҳолатда тиббий воситаларнинг етарли бўлишига ишонч ҳосил қилгач, тақиқлов чоралари сезиларли даражада камайтирилди”, деган Шривастава.
Ушбу баёнот АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳиндистон ҳукуматининг гидроксихлорохин экпортини чеклаганига норозилик билдирганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра. Ҳиндистонда 4,5 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 136 нафари вафот этган ва 382 нафари даволанган.
LiveБарчаси