Суперлигага қуръа ташлаш маросими санаси ўзгарди

Спорт

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси учун қуръа ташлаш маросими 10 февраль куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо маълум сабаблар туфайли ЎзПФЛ қуръани бир кунга кечиктирди. 

Бунгача қуръа жараёнига барча клуб вакиллари таклиф этиб келинаётганди. Аммо ҳозирда Суперлиганинг қатор клублари хорижий йиғинида бўлиб турибди. Январь ойида футболчилар асосан терма жамоалар билан бирга бўлишди. Мавсумга оз қолаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ клубларнинг тайёргарлик жараёнига бевосита таъсир ўтказишни истамади. 

Шунингдек, жорий мавсумдан бошлаб футбол клубларининг ўз йиллик сметасини ЎФА билан келишиши амалиёти йўлга қўйилди. Унга қадар эса клублар ўз футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Бунинг натижасида футбол клублари ўтган йилнинг 6 декабрь санасидан бошлаб очиқ турган трансфер ойнаси давомида роппа-роса икки ой йўқотишларига тўғри келди. Олдиндаги 18 кун давомида улар барча масалага улгуришлари талаб этилади. 

Шуларни инобатга олиб, Суперлига қуръа маросими телеканал орқали жонли эфирга узатилади. Қуръа ҳаққоний ўтаётганини назорат қилиш учун унга клубларнинг Тошкентда бўлиб турган бир қатор вакиллари ҳам таклиф этилади.

 

Шаҳбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг