Судандаги тўқнашувларда 100 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди
Олам
−
17 Апрель 2023
3227Суданда бир неча кундан бери армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлмоқда. Жанглар чоғида 97 киши ҳалок бўлди, 942 киши яраланди. Бу ҳақда мамлакатдаги маҳаллий шифокорлар уюшмаси хабар берди.
Асосий жанглар Хартумдаги ҳукумат иншоотлари, жумладан, Президент саройи ва қуролли кучлар бош қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.
Тўқнашувлар яна бир қатор бошқа шаҳарларда, жумладан, Жанубий Дарфур провинцияси маркази бўлган иккинчи энг зич жойлашган Ньяла шаҳрида ҳам содир бўлмоқда.
Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) мамлакатнинг камида учта аэропортини, шунингдек, бир қатор ҳарбий объектлар ва Президент саройини эгаллаб олганини маълум қилган. Аммо Судан армияси бу маълумотни рад этган.
Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари тинч аҳолини уйда қолишга чақирган.
“The Africa Report” нашрига кўра, Тезкор қўллаб-қувватловчи кучлар Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан ҳамкорлик қилади ва фойдали қазилмаларни, хусусан, олтинни биргаликда қазиб олиш билан шуғулланади.
Маълумот учун, Суверен кенгашга (мамлакат бошқарув органи) ҳам раҳбарлик қилаётган армия қўмондони Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ва унинг кенгашдаги ўринбосари махсус кучлар қўмондони Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли Суданда вазият кескинлигича қолмоқда.
Жорий йилнинг 15 апрель куни авж олган тўқнашувлар 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин бошланган сиёсий инқирознинг давоми экани айтилмоқда. Тезкор ҳаракат кучлари ва армия икки йилдан бери ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш бўйича келиша олмаган турли сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.
LiveБарчаси