“Star House”дан уй сотиб олган норози мижозлар МЧЖ раҳбарини дўппослади (видео)
3-саҳифа
−
23 Июнь 20655 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир гуруҳ фуқаролар “Star House” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари билан жанжаллашди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 20:50 ларда Чилонзор туманининг Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “Star House” МЧЖ офисида шу ташкилот раҳбари 1973 йилда туғилган Б.М. ҳамда жамият томонидан қурилган уйни сотиб олган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан. Фуқаролар кўп қаватли уйнинг кадастр ҳужжатлари чиқмаётгани ҳамда газ таъминоти уланмаётгани сабабли МЧЖ раҳбариятига эътироз билдирган. Жанжал оқибатида МЧЖ раҳбари Б.М. “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ва 1987 йилда туғилган фуқаро О.У. “қорин қисмида оғриқ” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги бозорлардан бирида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганди.
Live
Барчаси