ССВ коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақида сўнгги маълумотларни берди
Жамият
−
22 Август 2020
11952Бугун, 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 157 нафарга ошди ва жами вирус юқтирганлар 38 231 нафарга етди Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 100 нафари Тошкент шаҳрида;
• 21 нафари Самарқанд вилоятида;
• 17 нафари Наманган вилоятида;
• 6 нафари Тошкент вилоятида;
• 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 4 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 3 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли Ф.A. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Aйни пайтда Ўзбекистонда 33 989 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 980 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь