“Sport” телеканали йирик футбол турнири намойиш ҳуқуқини сотиб олди
Спорт
−
13 Март 2019 4918 1 дақиқа
Ёз фаслида футбол ихлосмандларининг диққат-эътибори океан орти терма жамолари ўртасидаги муҳим турнир “Сopa Amerika – 2019” га қаратилади.
Асосан, Жанубий Америка терма жамоалари иштирок этадиган бу мусобақага бу йил Бразилия давлати мезбонлик қилади. Шунингдек, ушбу турнирга Осиё қитъасидан Япония ва амалдаги Осиё чемпионлари – Қатар терма жамоаси футболчилари ҳам иштирок этишади.
“Сopa Amerika” мусобақасини ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари ҳар доим катта қизиқиш билан кузатиб борадилар. Буни инобатга олган ҳолда, МТРКга қарашли “Sport” телеканали ушбу мусобақани Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди ва энди ўзбек мухлислари ёзда евромавсум тугагач, ана шу футбол турнирини ҳам тўғридан-тўғри томоша қилиш имконига эга бўлдилар.
“Sport” телеканали директори Зоҳид Каримов ўзининг твиттер саҳифасида ёзишича, телеканалда нафақат футбол учрашувларидан тайёрланган трансляциялар, балки учрашувларнинг қизиқарли ҳолатларини ўзида мужассам этган “кундалик” шаклидаги кўрсатувлар ҳам намойиш этилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025