Соловьёвнинг баёноти ортидан Россия элчиси Арманистон ТИВга чақирилди

Олам

image

Бугун, 12 январь куни Россия Федерациясининг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга Владимир Соловьёвнинг баёнотлари бўйича норозилик нотаси топширилди. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “Novosti Armenia” хабар берди.  

Арманистон томонининг қайд этишича, бундай баёнотлар мамлакат суверенитетига бўлган қабул қилиб бўлмас тажовуз, душманона ҳаракат, Арманистон ва Россия ўртасидаги дўстлик муносабатларининг асосий тамойилларини жиддий бузишдир. 

“Россиянинг Арманистондаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга давлат телеканали эфирида янграган баёнотлар муносабати билан чуқур норозиликни ифодаловчи норозилик нотаси топширилди. Ушбу баёнот Арманистон Республикаси суверенитетига йўл қўйиб бўлмайдиган тажовуз, душманона хатти-ҳаракат экани ҳамда Арманистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузиши таъкидланди”, дейди Арманистон ТИВ вакили Ани Бадалян.

Маълумки, россиялик телебошловчи ва журналист Владимир Соловьёв нафақат Арманистондаги, балки Марказий Осиёдаги воқеаларни ҳам Венесуэла билан таққослаганда, Россия учун кўпроқ оғриқли эканлигини айтган эди.  

Унинг фикрича, миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан, Россия “ўз таъсир зонасидаги” бошқа ҳудудларда ҳам худди Украинадаги каби махсус ҳарбий операция (СВО)ни бошлаши мумкин. 

Ҳозирча Марказий Осиё мамлакатларидан биронтаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов Соловьёвнинг мазкур гапларига муносабат билдириб, унинг гапларини “сафсата”, ўзини эса “нусха” деб атаганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Соловьёв баёноти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг