Собчак Исроилдан қувилиши мумкинми?
Маданият-санъат
−
27 Октябрь 2022
9899Россиялик телебошловчи Ксения Собчакнинг Литвага қабул қилиниши ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни журналистларга Болтиқбўйи республикаси Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди.
“Собчак Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилмаган”, дейди у россиялик телебошловчи нима учун ҳалигача Литванинг мамлакатдаги номақбул шахслар рўйхатига киритилмаганлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб.
Бироқ, унинг қайд этишича, бу бундай қарор қабул қилиш учун олд шартлар бўлиши мумкин эмаслигини англатмайди.
ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бундай шартлар чет эл фуқаросининг Литвада бўлиши миллий хавфсизликка таҳдидни баҳолашда юзага келиши мумкин.
“Агар шундай вазият юзага келса, одам чегарани кесиб ўтгандан кейин ҳам номақбуллар рўйхатига киритилиши мумкин”, дейди Ландсбергис.
Гап шундаки, Ксения Собчак кеча, 26 октябрь куни Литвага Исроил паспорти билан кирган. Бундай ҳужжат эгалари визага муҳтож эмас. Литва чегарачилари назорат-ўтказиш пунктида кўрсатилган Исроил паспортининг ҳақиқийлигини, шунингдек, Собчак Литвада исталмаган хорижликлар рўйхатига киритилган шахс эканлигини маълумотлар базасидан фойдаланиб текширган. Ушбу процедуралардан сўнг унга чегарани кесиб ўтишга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Собчак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 163-моддаси 3-қисми "б" банди (йирик миқдордаги мол-мулкни қўлга киритиш мақсадида товламачилик) бўйича гумон қилинмоқда. Иш бўйича жабрланувчи “Ростех” мансабдор шахсидир. Агар унга қарши айблов судда ўз исботини тобса, Собчак 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ушбу иш бўйича Собчакнинг тижорат директори Кирилл Суханов ва “Tatler” газетасининг собиқ бош муҳаррири Ариан Романовский (Кузьмин) қўлга олинган. Собчак Россия Федерациясидан қочиб кетган, 26 октябрь куни эрталаб унинг уйи тинтув қилинган.
Ксения Собчак Санкт-Петербургнинг собиқ мэри Анатолий Собчакнинг қизи бўлиб, унинг 1990-йилларда ҳамкори Владимир Путин бўлган. У Россия телевидениесида кўп ишлаган, машҳур шоуларнинг бошловчиси эди. 2011 йилги Давлат Думасига сайловлардан сўнг у норозилик акцияларида қатнашди ва Мухолифатни мувофиқлаштириш кенгашига қўшилди.
Шундан сўнг у бир неча йил "Дождь" телеканалида ишлади, телеканал мухбири сифатида у Владимир Путиннинг матбуот анжуманларида қатнашди.
2018 йилда Собчак президентлик сайловларида қатнашди, оммавий ахборот воситалари сайловларга эътиборни қаратиш ва мамлакатда мухолифат борлигини кўрсатиш учун унинг номзоди Кремль билан келишилганини ёзди. Унинг ўзи бу айбловларни рад этди.
Украинада уруш бошланганидан сўнг, россиялик журналистларга босим сезиларли даражада ошди, маъмурий ва жиноий кодексларга армияни обрўсизлантириш ва ҳарбий фейкларга оид моддалар киритилгани сабабли юзлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.
LiveБарчаси