Сирдарёда уч эгизак дунёга келди

Жамият

image

Бугун, 10 февраль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 3 эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, эгизаклар Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод маҳалласида истиқомат қилувчи Иродахон ва Аббосжон Маматқуловлар оиласида дунёга келган. 

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида туғилган гўдакларнинг уччаласи ҳам ўғил. Каттасининг вазни 2,630, ўртанчасиники 2,870 ва кичигининг оғирлиги 2,700 килограммга тенг.

“Айни пайтда чақалоқларнинг ҳам, онанинг ҳам саломатлиги яхши. Улар туғуруқ бўлими акушер-гинекологлари назоратида”, дейилади ССВ хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг