Сирдарёда газ таъминоти бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
6288Сирдарёда газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаро М.Р. ижарада яшаётган хонадонида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 6,3 млн сўм зарар етказган.
“Сирдарётумангаз” газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи М.К. ушбу ҳолат бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси