Сичқонлар учун виртуал кўзойнак ишлаб чиқилди

Бу қизиқ

image

Олимлар ҳайвонларнинг виртуал реалликда қандай ҳаракат қилишини яхшироқ ўрганиш мақсадида сичқонлар учун махсус кичик VR (виртуал реаллик) кўзойнакларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Sky news” хабар берди.

Қайд этилишича, Корнелл университети тадқиқотчилари MouseGoggles деб номланган ушбу қурилмани арзон, кенг тарқалган компонентлардан, жумладан смарт соат дисплейи ва кичик линзалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиққан. Олимлар кўзойнакни сичқонларга тақиб, уларнинг турли огоҳлантиришларга қандай жавоб беришини кузатган.   Билдирилишича, ушбу мини VR кўзойнаклар мия қандай қилиб макон навигацияси ва хотирани бошқаришини ўрганишга ёрдам беради. Бу эса олимларга Альцгеймер каби касалликларни тушуниш ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин.

Корнелл университети маълумотига кўра, VR орқали энг самарали синовлардан бири сичқонларни кенгайиб келаётган қоронғи доғ уларнинг устига тушаётганига ишонтириш бўлган.

“Бундай синовни одатдаги катта экранли VR тизимларида синаб кўрганимизда сичқонлар умуман жавоб бермаган эди. Аммо мини VR кўзойнаклар ёрдамида сичқонларнинг деярли барчаси биринчи марта буни кўриши билан сакраб тушди. Улар чинакамига йиртқич ҳужум қилаётганини ҳис қилгандек бўлди”, деди тадқиқотнинг асосий муаллифларидан бири Мэтью Айзексон. 

Тахминан ўн йил олдин Корнелл университети жамоаси сичқонларни виртуал реаллик муҳитида кузатиш учун қимматбаҳо проектор экранларини лойиҳалаштиришга киришган, аммо бу тизим кўпинча қийин ва самарасиз бўлган. Шундан сўнг Мэтью Айзексон оддийроқ, лекин янада иммерсив бўлган VR кўзойнакларини йиғишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро олимлар гуруҳи дунёдаги биринчи доимий ишлайдиган ярим ўтказгичли лазерни кашф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

сичқон виртуал кўзойнак VR

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг