Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 14-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ҳар доимгидек, ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, энг аввало, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, инновациялар, “яшил” ва рақамли иқтисодиёт борасидаги қўшма лойиҳалар, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларидаги дастурларни илгари суриш масалалари диққат марказида бўлади.

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар. Учрашув якунида Қўшма баёнот ва салмоқли келишувлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

ХХР Раиси Си Цзиньпин 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг