Шомуродовга харидор чиқди. “Ростов” уни сотмоқчи эмас
Спорт
−
08 Август 2019 10992 1 дақиқа
Москванинг ЦСКА клуби “Ростов”дан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Betting Insider” клубга яқин манбаларга таяниб хабар берди.
ЦСКА Федор Чаловни қўйиб юборса, Шомуродов трансферини амалга оширади. Бироқ “Ростов” ҳозирча ўйинчисини қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумот учун, “Кристал Пэлас” клуби Чалов учун 23 млн фунт таклиф қилган. Ҳужумчининг агенти музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.
Шомуродов Россия Премьер лигасининг янги мавсумида 4 ўйинда 3 та гол урди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль