Шомуродов Италия чемпионати рамзий жамоасига киритилди

Спорт

image

“Рома” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 26-тури рамзий жамоасидан жой олди. Бу ҳақда “Who Scored” хабар берди. 

Нашр томонидан тузилган рамзий жамоада Шомуродовнинг охирги турдаги хатти-ҳаракатлари салкам 8 баллга лойиқ кўрилган. 29 ёшли ҳужумчи “Монца”га қарши баҳсда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Шомуродовдан ташқари рамзий жамоага “Рома”дан яна 3 нафар футболчи киритилди. Жумладан, Анхелиньо, Соул ва Кристанте жамоа сафидан ўрин олди. Жамоага энг кўп “Аталанта” клуби футболчилари киритилди. Бергамоликлардан 5 нафар футболчи турнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди.

Маълумот учун, жорий мавсум Элдор Шомуродов Рим клуби сафида  23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” томонидан 4 миллион еврога баҳоланган футболчининг “бўрилар” билан шартномаси кейинги йил ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг