Шикоят билан чиққан 41 ўзбекистонлик муҳожир ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Бизни қул қилиб сотиб юборганмисизлар?” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Ўша мурожаатда айтилишича, 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Ташқи Меҳнат миграцияси агенлиги Андижон филиали орқали Россия Федерациясига ишга жўнатилган, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмаган, ваъда қилинган маош тўланмаган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан бугун, 24 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди. 

Аниқланишича, мурожаат йўллаган муҳожирлар Россия Федерациясининг Черкесск шаҳридаги “Южный” агрокомбинати корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиққан. 

“Юртдошларимиз мурожаатига асосан уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 14-16 июль кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ушбу корхонага ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган фуқаролар билан ҳам учрашилган”, дейилади хабарда.

Ўрганишлар натижасида, мазкур корхонада 2019 йилдан буён 46 нафар самарқандлик меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани, 2021 йилда яна 109 нафар андижонлик иш бошлагани маълум бўлган.

Хабарга кўра, иш берувчи корхона раҳбарияти билан меҳнат мигрантларининг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилган.

Қайд этилишча, ушбу вазият Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

816

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг