Шифохонага ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023 4215 2 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Тўрткўл тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли марказ бўлими бекаси Б.А. фуқаролар – Х.Н. ва Н.И.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида 2 400 АҚШ доллари эвазига ушбу бирлашмага ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. У шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 2 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона акушери Ш.Х. фуқаро Г.Й.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 1600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, Кўз микрохирургияси маркази минтақавий филиалига қарашли поликлиника бекаси А.Д. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни Нукусдаги поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. А.Д. эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Шу билан бирга, Наманган шаҳрида оилавий поликлиника ҳамшираси Н.Р. фуқаро Ё.Ў.ни ушбу поликлиникага ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль