Шерзод Ҳидоятов Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб маъқулланди

Жамият

image

Бугун, 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, депутатлар вазир номзодини кўриб чиқди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади. Уларнинг лавозимга тайинлови Президент фармони эълон қилинганидан сўнг тўла тасдиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг