Йўловчи “Қизил” йўлакда фош бўлди
Жамият
−
04 Сентябрь 2019 7818 1 дақиқа
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “қизил” йўлак орқали Ўзбекистондан хорижий давлатга чиқиб кетаётган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди.
Натижада, ушбу шахс белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 2 минг100 АҚШ доллари, 46 минг 500 Россия рубли ва 20минг қозоқ тенгесини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь