Олмалиқда мактаб директори ўринбосари 87 миллион сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
Жамият
−
04 Ноябрь 2019 8051 1 дақиқа
Тошкент вилоятида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ўринбосари мотодист билан тил бириктириб мактаб бюджетидаги пулларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Гап шундаки, Олмалиқ шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари ва методисти, хизмат сафари ҳужжатларини сохталаштириш орқали ўзларининг шахсий пластик карталарига 87,2 млн сўм пулларни электрон тўлов тизимлари орқали ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль