Ўзбекистонда нақд пулни инкассация қилиш тартиби енгиллаштирилди
Жамият
−
04 Июль 2019
5986Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
Киритилган қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
• савдо субъектларининг кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширишни;
• кунлик тушум энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам бўлганида банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил топширишни.
Илгари кунлик тушум миқдоридан қатъи назар савдо субъектлари нақд пулни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) ҳар куни инкассация қилиши керак эди.
LiveБарчаси