Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи якунланди
Жамият
−
09 июл 1760 1 дақиқа
Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи якунланди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко кузатиб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Минск шаҳрида давлат раҳбарларининг тор доирадаги ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Етакчилар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган. Кўп қиррали шерикликни узоқ муддатли ривожлантириш борасидаги интилиш қатъий экани тасдиқланди, устувор йўналишлардаги янги лойиҳавий ташаббуслар кўриб чиқилган.

Музокаралар якунида Президентлар Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолаган. Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнотларда ушбу расмий ташриф Ўзбекистон – Беларусь муносабатлари ривожида тарихий воқеа, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқичнинг бошланиши экани мамнуният билан қайд этилган.

Расмий ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Тошкент шаҳрига жўнаб кетган.
Live
Барчаси