Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни табриклади (видео)
Жамият
−
11:11 809 5 дақиқа
Бугун, 21 март куни “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим ўтказилмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон халқини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
.jpg)
“Бутун дунё нурга, гўзалликка тўлган шу дилбар фаслда жонажон диёримизга шарқона янги йил – Наврўзи олам кириб келмоқда.
Бугун бамисоли икки азим дарё туташмоқда – Наврўз байрамини муборак Рамазон ҳайити билан бирга нишонламоқдамиз.
Табиатнинг уйғониши ва руҳий покланиш рамзи бўлган мана шундай қутлуғ айёмлар билан сизларни, кўп миллатли бутун халқимизни чин қалбимдан самимий табриклайман.
Дунёнинг олис ва яқин мамлакатларида ишлаётган, таҳсил олаётган ватандошларимизни ҳам муборакбод этиб, уларга эзгу салом ва тилакларимизни изҳор этаман.
Байрам барчамизга муборак бўлсин!
Наврўзи олам диёримизга тинчлик ва бахт олиб келсин!
Бугун баҳорни соғинган юракларимиз янги кун, янги ҳаёт шукуҳи билан яшамоқда.
Осмондан обираҳмат ёғилиб, дарё ва кўлларимиз сувга тўлмоқда. Боғларимиз, қир ва адирларимиз ўт-ўланлар билан қопланиб, йилимиз баракали бўлишидан дарак бермоқда.
Шаҳар ва қишлоқларимиз, водий ва воҳаларимизда саил-томошалар бошланмоқда.
Янгиланиш фасли бўлган Наврўз кунларида халқимизнинг умуммиллий бирдамлиги, бунёдкорлик салоҳияти янада яққол намоён бўлмоқда”, дейди Президент.
.jpg)
Наврўз қадриятларига содиқ бўлиб, миллати, тили, динидан қатъи назар, ҳар бир ўзбекистонликни, бутун эл-юртни рози қилиш йўлидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Бу йилги байрамни “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир”, деган даъваткор ғоя асосида ўтказилаётгани ҳам бунинг яна бир тасдиғидир.
.jpg)
Барча ҳудудларга, қишлоқ ва овуллар, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш бўйича катта ҳаракат бошлангани таъкидланган.
.jpg)
Янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида ҳам улкан қадамлар қўйилмоқда. Янги-янги замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт объектлари барпо этилмоқда.
.jpg)
Келгусида бундай қурилишлар кўлами янада кенгайтирилиши таъкидланган.
“Ушбу файзли тонгда миришкор деҳқон ва фермерларимизга барчамиз юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Сиз, азизларнинг элимиз дастурхонини янада тўкин ва фаровон қилишдек эзгу ишларингизда зафар ва омадлар тилаймиз. Чунки сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан халқимизнинг ризқ-у насибаси бутун бўлади. Бу борада давлатимиз, жамиятимиз сизларни доимо қўллаб-қувватлайди”, дейди Президент.
.jpg)
Барча ҳудудларга, қишлоқ ва овуллар, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш бўйича катта ҳаракат бошлангани таъкидланган.
.jpg)
Янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида ҳам улкан қадамлар қўйилмоқда. Янги-янги замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт объектлари барпо этилмоқда.
.jpg)
Келгусида бундай қурилишлар кўлами янада кенгайтирилиши таъкидланган.
“Ушбу файзли тонгда миришкор деҳқон ва фермерларимизга барчамиз юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Сиз, азизларнинг элимиз дастурхонини янада тўкин ва фаровон қилишдек эзгу ишларингизда зафар ва омадлар тилаймиз. Чунки сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан халқимизнинг ризқ-у насибаси бутун бўлади. Бу борада давлатимиз, жамиятимиз сизларни доимо қўллаб-қувватлайди”, дейди Президент.
Янги Ўзбекистон мамлакат ёшлари учун юксак парвозлар, катта-катта ғалабалар майдонига айланиб бормоқда. Ҳар бир йўналишда – таълим, илм-фан, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари ва бизнес соҳаларида янги номлар, янги қаҳрамонлар пайдо бўлмоқда. Мана шундай билимли, жўшқин ва изланувчан ўғил-қизлар билан барча ҳақли равишда фахрланади.
.jpg)
“Азиз фарзандларим, бугун Учинчи Ренессанс бунёдкорлари бўлишдек улкан бахт ва юксак шараф сизларга насиб этмоқда. Қанча-қанча аждодларимиз интилиб яшаган шу буюк орзуни рўёбга чиқаришга сизлар, шубҳасиз, қодирсиз.
Бугунги тинч ва осойишта ҳаётнинг, яратилган катта имкониятлар, ота-оналар, устоз-мураббийларингиз меҳнатининг қадрига етиб, тинимсиз ўқиб-ўргансангиз, билим ва маҳоратингизни доимо ошириб борсангиз, келажак, албатта, сизникидир.
Бу йўлда сизларга, бутун Ўзбекистон ёшларига яна қандай шароит зарур бўлса, барчасини яратиб беришга тайёрмиз. Ватан учун, миллат учун, халқ учун деб яшасангиз, Ватан ва халқ ҳам сизни эъзозлаб, бошига кўтаради!
Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди бўлиб, унинг зафар байроғини баланд кўтаришдан ҳеч қачон тўхтаманг, азиз фарзандларим!” дейди давлат раҳбари.
.jpg)
Маҳалла деганда, одамнинг кўз олдида, аввало, она юртнинг гўзал тимсоли намоён бўлади.
“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да яхши ният билан катта дастур ва режалар амалга оширилмоқда.
Президент бу ишларда оила ва жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ижтимоий муаммоларни жойида ҳал этиш, эзгулик ва адолатни қарор топтириш учун кўпни кўрган отахон ва онахонлар, “маҳалла еттилиги”, фаол фуқаролар яқиндан иштирок этишига ишонч билдирган.
.jpg)
Фурсатдан фойдаланиб, эртага нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни билан жонкуяр маҳалла раислари ва фаолларини, барча юртдошларни чин қалбдан табриклаб, уларга янги муваффақиятлар тилаган.
Минг йиллар давомида халқлар ўртасида маънавий кўприк бўлиб келаётган Наврўзнинг тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик ғоялари бугунги нотинч замонда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бу байрамни бир бўлиб, шод-у хуррамлик билан нишонламоқда. Мана шундай аҳиллик ва тотувлик Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этишнинг энг ишончли кафолати.
“Биз жамиятимизда миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни бундан буён ҳам мустаҳкамлаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Бу борада қўшни ва қардош мамлакатлар билан бирга ягона Марказий Осиё овози бўлиб, минтақамизнинг тинчлик, биродарлик ва ҳамкорлик макони сифатидаги нуфузини оширишга устувор аҳамият қаратамиз”, дейди Президент.
Давлат раҳбари тадбирда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг элчиларини, халқаро ташкилотлар вакилларини Халқаро Наврўз куни билан самимий қутлаб, уларнинг ўлкалари ва халқларига қизғин табрикларини йўллаган.
.jpg)
Live
Барчаси