Шавкат Мирзиёев Трампга совға қилган ўзбек айвонлари Вашингтонда ўрнатилди
Ўзбекистон
−
10:57 894 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Америка халқига мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан совға қилинган анъанавий ўзбек айвонлари Вашингтон шаҳридаги тарихий West Potomac Park ҳудудига ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов маълум қилди.
.jpg)
.jpg)
Қайд этилишича, маросим давомида Президент Трамп вертолётининг боғ узра парвоз қилиши ушбу тарихий воқеага ўзгача рамзий маъно ва унутилмас руҳ бағишлаган. Бу лаҳза Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикликнинг яна бир ёрқин ифодасига айланган.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
“Ўзбек миллий меъморчилиги ва ҳунармандчилигининг ушбу бетакрор намуналари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикликнинг ёрқин рамзига айланади. Айвонлар дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар учун ўзбек маданияти ва санъати билан яқиндан танишиш маскани, шунингдек, АҚШдаги ўзбек диаспораси учун миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва маданий тадбирлар ўтказишнинг севимли жойи бўлиб хизмат қилади”, дея ёзган Фурқат Сиддиқов.
.jpg)

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилган эди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь