Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Туркманистонга боради
Жамият
−
02 Август 2021
4816Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Aсадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш жадвалини эълон қилди.
Президентнинг бу ҳафта учун иш графигида:
• Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот;
• Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, жума куни Президент Туркманистоннинг Aваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.
LiveБарчаси