Шавкат Мирзиёев Сербия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Жамият
−
06 Май 484 1 дақиқа
Бугун, 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатга келган Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Сербия Президенти Александр Вучичнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни 2025 йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилган.
Ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар даражасидаги мулоқотлар фаоллашгани, гуманитар алмашинув кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб муҳим тармоқларда кенг кўламли кооперация дастурини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида жорий йилда Белград шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинган.
Уюшган меҳнат миграцияси, маданият ва таълим соҳаларидаги шериклик масалалари кўриб чиқилган.
Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини муҳокама қилган.
Live
Барчаси“Ягона Корея” ғояси ўлди
06 Май