Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи ва валиаҳдини табриклади
Жамият
−
23 Сентябрь 2020 10726 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд ва валиаҳд, Бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ал-Саудни табриклади.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи ва валиаҳдини миллий байрам – Саудия Арабистони Подшоҳлиги эълон қилинган кун билан қутлади.
Маълумот учун, Саудия Арабистони Подшоҳлигига 1932 йил 23 сентябрда Абдул Азиз Ал-Сауд асос солган. Ҳозиргача мамлакатни биринчи подшоҳнинг ўғиллари бошқариб келади.
Live
БарчасиМен диктаторман – Трамп
10:14