Шавкат Мирзиёев Пашинян билан телефонда гаплашди

Жамият

image

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, Ўзбекистон – Арманистон муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Шу маънода, саноат кооперацияси бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш долзарб экани алоҳида қайд этилган.

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғлайдиган логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.

Президент минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт учун мустаҳкам асос бўладиган Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолаган.

Икки ва кўп томонлама, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг