Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. 

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқ меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. 

“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди Шавкат Мирзиёев. 

Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг