Шавкат Мирзиёев Иордания делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва тилакларини етказган.

Ўтган йили Самарқандда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Иордания кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Икки томонлама алоқалар ва алмашинувлар фаол тус олгани мамнуният билан қайд этилган. Ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.

Парламентларда ташкил этилган “дўстлик гуруҳлари” ишини “йўл харитаси” асосида фаоллаштириш, уларнинг давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашдаги ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Савдо, саноат кооперацияси, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва етакчи компаниялар бизнес форумини натижадор қилиб ўтказиш зарурлиги таъкидланган.

Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Иордания делегацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг